Диққат "Насаф"дан танлов! Шиор ўйлаб топинг ва чипта ютиб олинг

Narzulla Saydullayev
25 янв 2017, 23:15
Хабарингиз бор, 31 январ сешанба куни “Насаф” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ОЧЛ-2017 ўтиш босқичи учрашувини ўтказади.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Ҳидд” (Бахрайн) учрашувига айни кунларда қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Мухлисларда ушбу учрашувга чипта ютиб олиш имкони бор. Бунинг учун Сиз чиройли ва мазмунли шиор ўйлаб топинг. Шиор матнини клуб матбуот хизмати электрон почта (nasaf.media@mail.ru) манзилига жўнатинг. Энг қисқа ва мазмунли бешта шиорни клуб маркетинг бўлими ва клуб матбуот хизмати биргаликда танлаб олади ва шиорлар муаллифига мухлислар секторидан бепул чипта тақдим қилинади. Ўйин пайти ушбу шиорлар мухлислар клуби фаоллари томонидан намойиш қилинади.

Танловга юборилган шиорлар муаллифи ўзларининг исми шарифи ва мобил телефон рақамларини кўрсатишлари шарт. Телефон рақами оммага ошкор қилинмайди.

Шошилинг! Танлов 29 январ куни ниҳоясига етади.

 

“Насаф” ПФК маркетинг бўлими 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz