UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида Янгиликлар

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида

ПРО-Лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Юниред» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўйин давомида бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо бундан фойдалана олмадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, аммо омад биз томонда бўлмади.

Жамоам ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-бўлимда йигитларда ҳаяжон сезилди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз буткул бошқача ўйин намойиш этди. Футболчилар ўйинидан қониқдим, чунки мағлубиятга қарамай улар майдонида борини бериб тўп суришди. Шогирдларимга раҳмат дейман.

- Жамоанинг аксар ўйинчилари ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнагани ва шу клуб тарбияланувчиси экани уларга қўшимча мотивация бердими?
- Албатта, ҳар бир ўйинчи ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаганда бу жиҳат қўшимча руҳ беради. Футболда табиий нарса бу. Бугун бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Рақибдан қолишмай, томошабоп ўйнади. 


- Ислом Шарипов йиқитилган вазиятда пенальти бор эдими? Кўп ўтмай, Комил Шарофутдинов гол киритмасидан аввал қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилганини такрорий вазиятда кўрдик. Бугунги ҳакамлик ва вазиятлар бўйича қандай фикрдасиз?
- Пенальти борми ёки йўқми – бу бизнинг ишимиз эмас. Бўлса бордир, балки йўқдир, билмадим, бу масалада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳакамларга эътирозим йўқ, - дейди Алишер Латипов «Динамо» - «Юниред» ўйинидан (1:0) кейин.


Динамо

Комил Шарофутдинов - 38'

ПРО лига. 2-тур

23/03/2023, 18:00

0
:
1
Тугади

Юниред

45'
90'
38'  Комил Шарофутдинов
 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика