UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40“Спартак” футболчиси ПСВга ўтади. Аввалроқ, Люк де Йонг эйндховенликлар аъзосига айланганди  0 08:25Давид Луис Европага қайтиши мумкин. У А Серия грандига таклиф қилинди  0 08:10Фабиу Карвалью “Ливерпул”га ўтишига ким сабабчи бўлганини айтди  0 07:50Хави Симонс “Реал”га рад жавоб бергани маълум бўлди. У “Барса” тарбияланувчиси  2 01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  14 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  2 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  3 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   6

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия... Янгиликлар

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...

Суперлиганинг 12-туридан кейин пайдо бўлган қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

"Локомотив" 0:1 "Сўғдиёна"

Мазкур баҳсдан кейин "Локомотив" мағлубиятлар сони (8), "Сўғдиёна" гол уриш бўйича чемпионат етакчисига айланиб олди (19). Шоҳруз Норхонов ҳам "снайперлар" пойгасидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

"Динамо" 1:3 "Сурхон"

"Сурхон" 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада 3 та гол урди. "Динамо" эса тарихдаги энг ёмон стартини такрорлади. 2004 йилги мавсумда ҳам самарқандликлар 11 ўйинда 6 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" 1:1 "Қўқон-1912"

Чемпионатимизнинг ҳимояси энг заиф (ҳаммадан кўпроқ гол ўтказган) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда фақат ҳимоячилар гол уришди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз ўйинлар серияси 7 тага етди.

"Навбаҳор" 0:0 "Металлург"

Бу ўйиндан кейин "Навбаҳор" уйда энг яхши натижа қайд этаётган (12 очко) жамоага айланиб олди. "Металлург" эса сафарда умуман ютолмаяпти.

"Олимпик" 1:0 АГМК

Сардор Раҳмонов АГМК футболчисига айланганидан бери 2-бор майдондан четлатилди. 27 ёшли ҳимоячига иккала қизил карточкани ҳам Фирдавс Норсафаров кўрсатган.

"Нефтчи" 1:1 "Насаф"

Яйпандаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаган Рустам Лутфуллин бу борада барча ҳамкасбларидан ўтиб кетди. У жорий мавсум 7 ўйин 9 марта 11 метрли нуқтага ишора қилган. 

"Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"

"Қизилқум" "Пахтакор" устидан охирги марта ғалаба қозонганида (2001 йил) кеча "шерлар" таркибида майдонга чиққан Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов ҳали туғилмаган эди.

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика