UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Эшитдик-да! Славче Войнески "Пахтакор"дан кетмоқда   20 01:20Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"  4 00:55Тимур Кападзе: "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти"  4 23:45Расман: "Легия" ва Жасурбек Яхшибоев ўзаро келишувга кўра ўртадаги шартномани бекор қилишди  21 23:24Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"  26 23:05Йошида "Шальке" аъзосига айланди  1 22:42Достон Турсунов: "Навбаҳор"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик"  20 22:25Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"  6 22:04"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:52Суперлига. "Навбаҳор" "Олимпик"ни мағлуб эта олмади  155 21:47Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 0:3. Highlights  2 21:35Эшитдик-да! Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари устозига айланди  6 21:24ПСЖ президенти: "Галтьени "Пари Сен-Жермен" оиласида қарши олишдан жуда мамнунмиз"  0 21:06Роналду МЮ машғулотларини ўтказиб юбормоқда  25 20:55Суперлига. "Қизилқум" Жиззахда "Сўғдиёна"ни аямади  124

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия... Янгиликлар

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...

Суперлиганинг 12-туридан кейин пайдо бўлган қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

"Локомотив" 0:1 "Сўғдиёна"

Мазкур баҳсдан кейин "Локомотив" мағлубиятлар сони (8), "Сўғдиёна" гол уриш бўйича чемпионат етакчисига айланиб олди (19). Шоҳруз Норхонов ҳам "снайперлар" пойгасидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

"Динамо" 1:3 "Сурхон"

"Сурхон" 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада 3 та гол урди. "Динамо" эса тарихдаги энг ёмон стартини такрорлади. 2004 йилги мавсумда ҳам самарқандликлар 11 ўйинда 6 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" 1:1 "Қўқон-1912"

Чемпионатимизнинг ҳимояси энг заиф (ҳаммадан кўпроқ гол ўтказган) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда фақат ҳимоячилар гол уришди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз ўйинлар серияси 7 тага етди.

"Навбаҳор" 0:0 "Металлург"

Бу ўйиндан кейин "Навбаҳор" уйда энг яхши натижа қайд этаётган (12 очко) жамоага айланиб олди. "Металлург" эса сафарда умуман ютолмаяпти.

"Олимпик" 1:0 АГМК

Сардор Раҳмонов АГМК футболчисига айланганидан бери 2-бор майдондан четлатилди. 27 ёшли ҳимоячига иккала қизил карточкани ҳам Фирдавс Норсафаров кўрсатган.

"Нефтчи" 1:1 "Насаф"

Яйпандаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаган Рустам Лутфуллин бу борада барча ҳамкасбларидан ўтиб кетди. У жорий мавсум 7 ўйин 9 марта 11 метрли нуқтага ишора қилган. 

"Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"

"Қизилқум" "Пахтакор" устидан охирги марта ғалаба қозонганида (2001 йил) кеча "шерлар" таркибида майдонга чиққан Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов ҳали туғилмаган эди.

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика