UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

“Динамо”да нима гап? Янгиликлар

“Динамо”да нима гап?

Ўтган мавсум омадсизликка дуч келган “Динамо” бу йил энди биринчи лигада ўйнайди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Баҳром Ҳакимов бошчилигида жамоа қуйи лигага тушиб кетгач, раҳбарият бу йил ҳам ушбу мутахассиснинг ўзи фаолиятини давом эттирган холда, яна кучлилар сафига қайтариши лозимлигини билдирган экан. 

Жамоа мавсумга тайёргарликни 17 январдан Самарқандда бошлаганди. Ўз қароргоҳида асосан маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказган “Динамо” 10 кундан сўнг кичик таътилга чиқди. Аммо таътил ҳали узоқ давом этадиган кўринади. Айтишларича жамоада молиявий муаммолар кўндаланг турибди. Номини сир сақлаш шарти билан айтган инсоннинг гапларига кўра, жамоанинг йиғин ўтказишга бугунги кунда имконияти йўқ экан. Бош мураббий Баҳром Ҳакимов таҳминан 10 кунча Самарқандда бўлган ва клуб раҳбарияти билан учрашув ташкил этишини кутган. Аммо бу амалга ошмади ва бош мураббий уйига қайтиб кетган. Ваҳоланки самарқандлик ашаддий мухлислар бу йил севимли жамоасини яна элитага қайтишини кутмоқда. Шу боис кўпчилик бу йил “Динамо”ни олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири дея таҳмин қилмоқда.

Бироқ тайёргарлик ҳозирча тўхтаб турибди. Бундай пайтда курашчан жамоа тузиб, яна олий лигага қайтиш бироз мушкул. Яна ким билади дейсиз. Эхтимол ҳудди ўтган йили ёзда таркиб йиғгандек, бу йил ҳам чемпионат старти арафасида жамоа шакллантирилар. Буни вақт кўрсатади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика