"Динамо": Владимир Киликевич жамоани тарк этди

Narzulla Saydullayev
23 июл 2013, 15:46
Тошкентда йиғин ўтказаётган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси сафидаги ўзгаришлар давом этмоқда.
Мавсум бошида жамоа сафига келиб қўшилган украиналик легионер Владимир Киликевич "Динамо" дан кетди. Олинган хабарларга кўра ҳар икки тараф ўртасида келишувга биноан шу қарорга келинган. Энди "Динамо" бу футболчини ўрнини қоплаш учун бошқа легионерларни синовдан ўтказади. Бугун бир нечата янги фоутболчилар кўрикдан ўтиш учун "Динамо" Тошкентда "Пахтакор"га қарши назорат учрашувини ўтказади.  

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, ушбу Киликевичга олий лиганинг бир нечта жамоаларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Жумладан "Гулистон", "Пахтакор", "Нефтчи" ушбу футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia