

“Бунёдкор” футбол академияси ўйингоҳида кечган учрашувда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Владислав Нуриевнинг голи эвазига ҳисобни очишди, 1:0.
Бу голдан кейин ҳужумкорликни оширган самарқандликлар 15-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. “Бухоро” жамоасидан “Динамо”га келиб қўшилган Нозим Умуров ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.
Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, Даврон Файзиев томонидан захирадан майдонга туширилган футболчилар “Динамо”нинг ўйиндаги ғалабасини таъминлашди. 72-дақиқада тажрибали яримҳимоячи Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбаси ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.
Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади ва “Динамо” янги мавсум доирасидаги 4-йиғин ғалаба билан бошланди.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клубига қарши ўтказади.
8 февраль (жума)
Назорат учрашуви. Тошкент
«БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2 (1:1)
Голлар: Владислав Нуриев 8 - Нозим Умуров 15, Дилмурод Каримов 72.
«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Эргаш Исмоилов, Анвар Ғофуров, Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Суҳроб Иззатов, Луфтулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Жасур Жалолиддинов, Шавкат Саломов, Владислав Нуриев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Баҳриддин Муйдинов, Бобур Фарҳодов, Саҳоб Жўраев, Сардор Азимов, И.Султонов, Дониёр Абдуманнонов.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Сардор Эминов, Комил Шарофутдинов, Амиржон Сафаров, Воҳид Шодиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Жасур Уринов, Миркомил Локаев, Шерзод Жалилов, Обид Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Қадамбой Нурметов, Санжар Баротов, Темур Шарипов, Суннатилла Абдуллажонов, Жасур Ашуров.



