UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  0 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  1 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  13 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  30 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади Янгиликлар

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади

"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа таркибига "Динамо Тбилиси" тўпурари Зоран Марушич қўшиб олинганини эълон қилган эди.

Бугун "championat.asia"нинг "Эшитдик-да!" рукни бу трансфердан футболчининг собиқ клуби норози экани ва судлашиши ҳақида хабар берди. Орадан бир неча соат ўтиб, грузин жамоаси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот берди.

"Динамо" Зоран Марушичнинг трансфери борасида ҳуқуқий баҳсни бошлаб юборди. Бунга сербиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномасини бир томонлама бузгани асос бўлмоқда. Ҳужумчи Тбилиси клуби билан шартномани узайтирганига қарамай, фаолиятини чет элда давом эттиришга қарор қилди ва ФИФАнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди.

Маълумот учун, "Динамо" 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Зоран Марушич билан шартномадаги тегишли бандни фаоллаштирди. Унга кўра томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими автоматик тарзда 2022 йилнинг охирига қадар узайтирилган", - дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика