UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади Янгиликлар

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади

"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа таркибига "Динамо Тбилиси" тўпурари Зоран Марушич қўшиб олинганини эълон қилган эди.

Бугун "championat.asia"нинг "Эшитдик-да!" рукни бу трансфердан футболчининг собиқ клуби норози экани ва судлашиши ҳақида хабар берди. Орадан бир неча соат ўтиб, грузин жамоаси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот берди.

"Динамо" Зоран Марушичнинг трансфери борасида ҳуқуқий баҳсни бошлаб юборди. Бунга сербиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномасини бир томонлама бузгани асос бўлмоқда. Ҳужумчи Тбилиси клуби билан шартномани узайтирганига қарамай, фаолиятини чет элда давом эттиришга қарор қилди ва ФИФАнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди.

Маълумот учун, "Динамо" 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Зоран Марушич билан шартномадаги тегишли бандни фаоллаштирди. Унга кўра томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими автоматик тарзда 2022 йилнинг охирига қадар узайтирилган", - дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика