UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  21 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  10 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади Янгиликлар

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади

"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа таркибига "Динамо Тбилиси" тўпурари Зоран Марушич қўшиб олинганини эълон қилган эди.

Бугун "championat.asia"нинг "Эшитдик-да!" рукни бу трансфердан футболчининг собиқ клуби норози экани ва судлашиши ҳақида хабар берди. Орадан бир неча соат ўтиб, грузин жамоаси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот берди.

"Динамо" Зоран Марушичнинг трансфери борасида ҳуқуқий баҳсни бошлаб юборди. Бунга сербиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномасини бир томонлама бузгани асос бўлмоқда. Ҳужумчи Тбилиси клуби билан шартномани узайтирганига қарамай, фаолиятини чет элда давом эттиришга қарор қилди ва ФИФАнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди.

Маълумот учун, "Динамо" 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Зоран Марушич билан шартномадаги тегишли бандни фаоллаштирди. Унга кўра томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими автоматик тарзда 2022 йилнинг охирига қадар узайтирилган", - дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика