UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1

"Динамо" - "Сўғдиёна" 0:1 Янгиликлар

"Динамо" - "Сўғдиёна" 0:1

«Динамо» жамоаси Тошкентда ўтаётган иккинчи йиғини доирасиги иккинчи назорат учрашувини Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўтказди.

Назорат баҳсида икки томон ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Баҳснинг 30-дақиқасида тўп ҳимоячимиз Бунёд Исроиловдан дарвоза тўридан жой олди, 0:1.

«Динамочилар» ўйин давомида рақибдан кўпроқ вазиятлар яратган бўлишларига қарамай, баҳс давомида жамоамиздан омад юз ўгирди.

Назорат учрашуви. Тошкент.

19 февраль (якшанба)

«ДИНАМО» - «СЎҒДИЁНА» - 0:1

Гол: Бунёд Исроилов, 30 (автогол).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Илҳом Комилов, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев, Дилявер Абибуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардор Сулаймонов.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Комил Шарофутдинов, Жонибек Кўчимов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Абдумалик Абдуллаев.

«Динамо» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 21 февраль, сешанба куни Термизнинг «Сурхон» жамоасига қарши ўтказади. 22 февралда эса Наманганнинг «Навбаҳор» клуби билан ўйин кутиб турибди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика