UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  1 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

“Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади Янгиликлар

“Динамо” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган катта танаффусдан унумли фойдаланган “Динамо” ва “Қизилқум” жамоалари Самарқандда ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Баҳс гарчи ўртоқлик мақомида бўлса-да, учрашув анча кескин курашларга бой ўтди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Баҳодир Насимовнинг узатмасини Шоҳруҳ Абдураҳмонов “Қизилқум” дарвозасига киритиб, ҳисобни очди, 1-0.

Танаффусдан кейин Тачмурод Агамуродов сингари Ҳамиджон Актамов ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Тенгкурашлар остида кечган иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида бош ҳакам “Динамо” дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган навоийликларнинг грузиялик легионери Мате Ватсадзе 11 метрлик нуқтадан Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол этди, 1:1. Учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд.

15 ноябрь (жума)

“Динамо” – “Қизилқум” – 1:1

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 31 – Мате Ватсадзе 80 пенальти.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Аббос Шодмонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Миржамол Қосимов, Ҳумонюн Абдуалимов, Стивен Лустица, Лаша Тотадзе, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика