"Динамо" "Пахтакор" ва "Локомотив" собиқ футболчиси билан шартнома имзолади
08 фев 2024 18:57
Янгиликлар
"Динамо" "Пахтакор" ва "Локомотив" собиқ футболчиси билан шартнома имзолади
"Динамо" жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Жамоа сафида БААдаги йиғинда иштирок этган ва ҳозирда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган Ҳусниддин Ғофуров клуб билан бир йиллик шартномани имзолади.
29 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказиб, Суперлигада 17 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди. Шунингдек, у фаолияти давомида Сербия клублари, "Пахтакор", "Локомотив", ОКМК, "Сурхон", "Нефтчи", "Сўғдиёна" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар