"Динамо" Нобоани кетгани ҳақида маълум қилди

Aslanov Jasurbek
31 дек 2015, 14:50
Москванинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячи Кристиан Нобоанинг кетгани ҳақида эълон қилди.

Эквадорлик футболчи "Динамо"да 2012 йилдан бери тўп тепмоқда ва шу вақт давомида 92та учрашувда майдонга тушиб, 12та гол уришга улгурган.

"Бугун 31 декабрь, Кристиан Нобоанинг "Динамо" билан шартномаси тугайди. Футболчига келишувни узайтириш борасида муносиб таклиф билдирилди, аммо Нобоа бундан бош тортди" - дейилади оқ-кўклар расмий сайтида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com