UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  13 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади Янгиликлар

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади

Бугун, 6 май куни Про лига 6-тури доирасида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири «Динамо» - «Нефтчи» баҳси ўтказилади.

Ҳаво ҳарорати ёмғирдан кейин салқин бўлса-да, Рамазон ойида аксарият футболчилар ва мухлислар рўзадор эканлиги муносабати билан «Динамо» стадионида ўтадиган бугунги ўйин аввалдан белгиланганидек соат 18:50да бошланади. Биринчи бўлимдан кейин рўзадорларнинг рўзасини очиши инобатга олинган.

Аввалги ўйинларгидек бу сафар ҳам самарқандлик савобталаб ва жонкуяр мухлислар томонидан рўзадор мухлислар учун ифторликка Оби Зам-зам, араб хурмоси, егулик тарқатилади. Фарғонадан Самарқандга келаётган меҳмон жамоа мухлислари учун ҳам ифторлик тайёрлаб қўйилган.

Шунингдек, бир қатор фахрий мухлисларнинг талаб ва истаклари инобатга олган ҳолда аввалги ўйинларда бўлгани каби «Динамо» - «Нефтчи» учрашуви 1-бўлимидан кейин ўйингоҳда намозхонлар учун Шом намозини адо этишлари учун 15-секторнинг орқа томонида шароит яратилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва жуда муҳим баҳсда жамоамизни қўллаб-қувватланг! Энг ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика