"Динамо": "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйин ўтказди

Narzulla Saydullayev
23 июл 2015, 14:30
Айни дамда Дукентда йиғин ўтказаётган «Динамо» жамоаси иккинчи давра бошлангунига қадар назорат учрашувларида майдонга тушади.

Бунгача «Олмалиқ» ёшлар жамоаси (1:1) ва «Сўғдиёна»га (0:1) қарши ўйинда майдонга тушган Баҳром Ҳакимов шогирдлари яна иккита ўйинда майдонга тушишни режалаштиришган. Жумладан, 24 июль жума куни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўйин ўтказилса, 26 июлда Эдгар Гесс мураббийлигидаги «Андижон» жамоасига қарши учрашув белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» иккинчи давранинг дастлабки ўйинида 2 август куни «Қўқон-1912» жамоаси меҳмони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz