«Динамо» – «Машъал» ўйинини бошланиш вақтлари маълум

30 май куни Олий лиганинг 11-тур ўйинларига старт берилади.
Шу куни жамоамиз Самарқандда меҳмон бўлади. "Динамо"га қарши бўлиб ўтадиган баҳснинг бошланиш вақтлари маълум бўлган. Унга кўра 29 май куни бўлиб ўтадиган ёшлар лигаси ўйини 17:00 да старт олади. Бу баҳс Олимпия захиралари спорт коллежи майдонида бўлиб ўтади. Учрашувни Р. Лутфулин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

30 май куни асосий таркиб жамоалари баҳси "Динамо" марказий ўйингоҳида 17:30 да старт олади. Ўйинни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Олий лига
11-тур, 30 май (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак)  17:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Манба: fcmashal.uz