UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

"Динамо" - "Андижон": Анъана давом этадими? Янгиликлар

"Динамо" - "Андижон": Анъана давом этадими?

Про-Лига 9-тури доирасида нафақат турнинг балки, мавсумнинг марказий ўйинларидан бири Самарқандда кечади.

Азалий рақиб саналмиш “Динамо” ва “Андижон” жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

БИР ХИЛ МАҚСАД, ИККИ ХИЛ ВАЗИЯТ...


Суперлигани мақсад қилган ушбу икки клуб айни дамда икки хил вазиятда. Про-Лига “А” гуруҳида “Динамо” 7 ўйиндан кейин ҳозирча ғалаба нималигини билмай, 9-поғонадан жой олган бўлса, “Андижон” 15 очко билан 2-поғонадан жой олган.

Ушбу баҳсдаги уч очко “Динамо”га 1-даврани ғалаба билан якунлаш имконини берса, “Андижон”га пешқадамликни тақдим этиши мумкин.

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?
Ушбу учрашувни бошқариб бориш ёш ҳакамлардан бири Жасур Мухторовга ишониб топширилган. Баҳс назоратчиси эса тажрибали Фарҳод Абдуллаев.

Про-Лига. “А” гуруҳи.
9-тур. 14 май (душанба)
“Динамо” – “Андижон”
Бош ҳакам:
Жасур Мухторов.
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов, Сервер Еремеев.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА
Статистикага назар ташлар эканмиз, “Динамо” ва “Андижон” чемпионат доирасида 40 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 18 тасида “Динамо” “Андижон”ни мағлуб эта олган. 14 ўйинда эса андижонликлар ғолиб бўлишган. 8 та ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

ОЧКОЛАР…
“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 62 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 51 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 50 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 62 очкони қўлга кирита олишган.

ЭНГ ЙИРИК ҲИСОБ…
“Динамо”нинг “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. Ўшанда самарқандликлар сафида Ҳамдам Раҳмонов захирадан майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланган. Бу чемпионатдаги рекорд натижадир.

“Андижон”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Самарқандда ўтган сўнгги 5 учрашув:
26.06.2015 «Динамо» - «Андижон» 2:1
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0

«Динамо» 1993 йилдан буён Самарқандда «Андижон»га мағлуб бўлмаган. Кўрамиз, анъана бу сафар ҳам давом этармикан...

БИЛАСИЗМИ...

“Динамо” Самарқандда ўтган ўзаро 19 та ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозонган. 5 та учрашувда дуранг қайд этилган.

“Андижон” ўз тарихида бир маротиба - 1993 йилда Самрқанддан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 18 ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика