UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  28 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди Янгиликлар

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Теглар :  Динамо
Янги мавсумга Ҳаким Фузайлов қўл остида тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Икки ҳафтадан буён Самарқандда машғулотлар ўтказаётган жамоа сафида бир қатор футболчилар кўрикда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби аксарият футболчилар масаласида аниқ қарорга келгач, клуб бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб, аксарияти билан келишувни узайтирди.

Хусусан, «Динамо» жамоаси сафида 2020 йилги мавсумда ҳам тўп сурган ҳимоячи Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, дарвозабон Фарҳод Раҳматов билан шартнома узайтирилиб, футболчилар 2021 йилда ҳам «Динамо» сафида қоладиган бўлишди. Шунингдек, амалда шартномаси бўлган яримҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмонов ҳам янги мавсумни «Динамо» сафида бошлайди.

«Динамо» билан 2021 йилнинг июль ойига қадар шартномаси бўлган дарвозабон Ботирали Эргашев билан амалдаги келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилингани боис, футболчи жамоа билан хайрлашди. «Динамо» ПФК Ботирали Эргашевнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Жисмоний тайёргарликлар «Олимпия» стадиони залида ўтказилаётган бўлса, машғулотлар Чархин ва Самарқанд туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика