UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  9 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  21 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  14 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди Янгиликлар

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Теглар :  Динамо
Янги мавсумга Ҳаким Фузайлов қўл остида тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Икки ҳафтадан буён Самарқандда машғулотлар ўтказаётган жамоа сафида бир қатор футболчилар кўрикда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби аксарият футболчилар масаласида аниқ қарорга келгач, клуб бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб, аксарияти билан келишувни узайтирди.

Хусусан, «Динамо» жамоаси сафида 2020 йилги мавсумда ҳам тўп сурган ҳимоячи Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, дарвозабон Фарҳод Раҳматов билан шартнома узайтирилиб, футболчилар 2021 йилда ҳам «Динамо» сафида қоладиган бўлишди. Шунингдек, амалда шартномаси бўлган яримҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмонов ҳам янги мавсумни «Динамо» сафида бошлайди.

«Динамо» билан 2021 йилнинг июль ойига қадар шартномаси бўлган дарвозабон Ботирали Эргашев билан амалдаги келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилингани боис, футболчи жамоа билан хайрлашди. «Динамо» ПФК Ботирали Эргашевнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Жисмоний тайёргарликлар «Олимпия» стадиони залида ўтказилаётган бўлса, машғулотлар Чархин ва Самарқанд туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика