Дин Хендерсон "Аякс"га ижарага берилиши мумкин

Narzulla Saydullayev
7 дек 2021
Дарвозабонга ўйин амалиёти керак.

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Дин Хендерсон "Аякс" клубига ўтиши мумкин.

Амстердам клуби футболчини қишги трансферлар ойнаси даврида ижарага олишни режалаштирган. Ўйинчининг ўзи асосий таркиб учун курашишни истайди, аммо ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида "Аякс"га ўтишга тайёр.

Дин Хендерсон ушбу мавсумда фақатгина бир марта майдонга тушди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Manchester Evening News