UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Дилявер Ваниев: "Машъал"ни Суперлигадан четлатишганда журналистлар фаол бўлишмаганди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Машъал"ни Суперлигадан четлатишганда журналистлар фаол бўлишмаганди"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




"Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Мавсум аввалида бундай қийинчиликлар бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада муаммолар юзага келишини тасаввур қилмаган эдим. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг салоҳияти бор, ўйинимиз ҳам ёмон эмасди. Пасайиш нима боғлиқлигини эса тушунтира олмайман. Сабаблар кўп футболчиларимизда тажриба етарли эмас. Муҳими ортда қолди, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. Барча мубораклик, қашқадарёлик мухлисларни табриклайман. Босим катта бўлди дея оламан",- дейди Ваниев.

- Ифеаний кейинги турда майдонга тушадими?
- Унинг ҳолатига қараймиз. Жароҳати катта эмас деб ўйлайман. Академиямиздан чиқаётган ёшларга имконият бермоқдамиз. Бизни Суперлигадан четлаштиришгач академиямизни нима сабабдан ёпишди буни ҳамон тушунмайман. Бизни Суперлигадан четлаштишганда Cиз журналистлар ҳам фаол бўлмаганингизни ҳам анлай олмайман. Барчасини тиклаш бирданига юз бермайди. Албатта бу ачинарли ҳолат.

- Сирожиддин Раҳматуллаев Бангладеш чемпионатида қай даражада ўзини кўрсата олади?
- Раҳматуллаев жиддий мақсадларни олдига қўйган жамоага йўл олди. Унинг жамоаси ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Вазият шуни тақозо этди, бу борада кўп гапиришни истамайман. Қайтса "Машъал"га қайтади. "Навбаҳор" ҳам яхши жамоа, ажойиб майдонга эга. Биринчи даврада ишончли тарзда ғалаба қозонган эдик. Нўъмон Ҳасанов бошқарувида кўпроқ агрессив ва тез ўйнамоқда.

- Рақиб жамоа бош мураббий майдон ҳолати яхши эмаслиги ҳақида фикр билдирди. Сизнингча майдон чиндан ҳам ёмон эдими ёки мураббий баҳона қилдими?
- Ҳа, айрим вазиятларда бу ҳалақит қилди. Лекин менинг фикримча майдон ҳолати унчалик ёмон эмас. Нўъмон Ҳасанов шундай фикр билдирган бўлса бу унинг фикри. Легионерларимиз гол уришни бошлади. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам гол уришга ҳаракат қилиб кўришади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика