UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





"Кетма-кет олтита мағлубиятда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман. "Пахтакор" билан ўйинга жамоани ким тайёрлашини раҳбарият ҳал қилади. 

Бугун йигитларга ишонгандим, аммо кўрдимки уларда пасайиш кузатилмаган, футболчилар қандайдир руҳий ўрага тушиб қолишгандек". 

- Жамоа ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетиши керак, деб ўйлайсиз? 

- Фақат меҳнат қилиб, бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари кейинги ўйин олдидан кўплаб футболчилар дисквалификацияга учрашди.

- Омадсиз натижалардан кейин мухлисларнинг эътирозларини ҳам эшитдингизми? 

- Бу мутлақо нормал ҳолат. Тўғри ёқимсиз, аммо буни тўғри қабул қиламан. Ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади, бунинг учун раҳбариятга раҳмат. Ҳа, кичик муаммолар бўлди, яширмайман. Аммо ҳозирги молиявий ҳолатда бунчалик шароит яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. 

- Сизнингча пенальти бормиди? 

- Жарима майдончаси ичида эҳтиёт бўлиш шарт. Аслида олдинроқ яхшироқ ўйнаб ижобий натижани қўлга киритсак бўларди. Демак ,мураббийлик малакам шундай экан.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика