UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  65 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа ҳам фаоллик кўрсатди. Ўз ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилган ва қониқмаган жиҳатларим бор. Хавфли вазиятлар яратиш борасида жамоамиз вакиллари жуда яхши ҳаракат қилишди. Бироқ ҳужумларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик. 

- Ўтган турда Ғиждувон" шу майдонда "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. "Машъал" ҳам Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган клуб. Нега "Ғиждувон" бугун мағлуб этилмади?

- Ҳозир бизда футбол яхши ривожланиб бораяпти. Ҳеч бир натижани олдиндан айтиш қийин. Масалан кеча "Зомин" Суперлига вакили "Локомотив" билан 2:2 ҳисобида ўйнади. "Ғиждувон" ёмон жамоа эмас. Балки уларнинг натижалари чемпионат доирасида ёмонроқ кўринаётгандир. Жиддий таҳлил қилсангиз, бу жамоа Про-лиганинг навбатдаги тур учрашувларида ҳар қандай жамоага "бошоғриқ" бўла олади.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз захирадан 2004 йилда туғилган футболчиларни майдонга туширдик. Академиямиз тарбияланувчиларига имконият бераяпмиз, уларга ўйин амалиёти ва тажриба керак.

- Украиналик легионернинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Микола Агапов анча муддат футболдан четда қолган, машғулотлар ўтказмаган. ФИФА украиналик футболчиларга трансфер борасида имконият бергач, у таркибимизга келиб қўшилди. Ўйиндан-ўйинга мослашиб боради. Тўпни ўзида сақлаши, вазиятлар яратиши билан алоҳида ажралиб турди. Биз унга майдондаги тактик вазифаларини ҳам тушунтириб бораяпмиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика