UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  0 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  21 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1

Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади Янгиликлар

Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади

Кўп йиллик "Машъал"нинг содиқ футболчиси Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади.
40 ёшни қарши олаётган ҳимоячи фаолиятини сўнги саккиз йилини "Машъал"да ўтказди. Жамоанинг қийин ва қувончли кунларида жамоа билан бирга бўлди. Кеча Дилявер Ваниев клуб сафида футболчи сифатида энг сўнгги учрашувида майдонга тушди. 30 дақиқада мухлислар ва жамоадошлари қарсаклари остида футболчи катта футбол билан хайрлашди.

"Машъал" футбол клуби Дилявер Ваниевнинг "Машъал" клуби ривожи учун қўшган ўлкан ҳиссасига миннатдорчилик билдиради !

Учрашув якунида Дилявер Ваниев ОАВларига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Машъал" клуби ва номи бу ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Мен мана шундай клубда фаолият олиб борганимда ва айнан шу клубда фаолиятимни якунлаётганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Футбол ўзининг жисмоний ҳолатига қараб футболда бўлади. Бугун мен "Машъал"да сўнгги учрашувимни ўтказдим. "Машъал" - бу бренд. Агар раҳбарият ва клуб учун ёрдамим керак бўлса бажонидил мана шу клубда мураббийлар таркибида иш олиб боришим мумкин. Клубнинг барча мухлисларига миннатдорчилик билдираман. "Машъал" билан фахрланаман" ,- дейди собиқ футболчи Дилявер Ваниев


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика