UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  2 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

Дилшод Жабборов: Абрамов билан таркибдаги 70 фоиз футболчилар илгари ҳам бирга ишлаган Янгиликлар

Дилшод Жабборов: Абрамов билан таркибдаги 70 фоиз футболчилар илгари ҳам бирга ишлаган

"Локомотив"га Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинлангач, бу борада футболчиларнинг фикрларини билишга қизиқдик.
Дастлаб жамоа сардори Дилшод Жабборовга мурожаат қилдик.

- Фузайловнинг ўрнига Абрамовнинг тайинланди. Бу сизнингча тўғри қарорми?
- Биз профессионалмиз. Шу боис қайси мураббий билан ишласак ҳам ўз вазифамизга сидқидилдан ёндошиб, клубнинг ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун бор кучимизни сарфлашимиз керак бўлади. Раҳбарият бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Буни муҳокама қилиш бизнинг ваколатимизга кирмайди.

- ОЧЛ плей-офф баҳсидаги омадсиз ўйиннинг бош айбдори сифатида кўпчилик Фузайловни кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Назаримда бунга биз футболчилар айбдормиз. Чунки мураббийнинг берган кўрсатмаларини шу куни тўлиқ бажара олмадик.

- Аввалги мураббийнинг устун жиҳатлари нимада эди?
- Ҳар бир мураббий футболда ўз фалсафасига эга бўлганидек, Ҳаким Қаюмовичнинг ўз қараши бор эди. Умуман олганда бу мутаҳассис клубда ёмон ишламади. Дастлабки йили 3-ўринни эгалладик. Кейин эса кумуш медалларига эга чиқдик.

- У билан хайрлашиш қандай кечди?
 - Мураббий ўзи билан ишлаган барчага миннатдорчилик билдирган холда, омад тилади ва илиқ тарзда хайрлашдик.

- Бошқарув постига Вадим Абрамовнинг келишини футболчилар қандай қабул қилди?
- Жуда яхши. Айни пайтдаги таркибимизнинг 60-70 фоизи илгари Карленович билан бирга ишлаган. Шахсан мени ҳам "Локомотив"га Абрамов таклиф этганди. Тажрибали мутахассис. Умид қиламанки бу мураббий билан ҳам кўплаб ютқувларни қўлга киритамиз.

- Абрамов бугун илк машғулотини ўтказибди. Биринчи куни У сизларга нималар деди?
- Ҳа, бугун янги бош мураббий таништирилди ва у билан дастлабки машғулотни ўтказдик. Ҳозирча шу чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш айтилди. Энди яқин кунлар ичида мураббий футболчилар билан алоҳида гаплашса керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика