UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  24 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  7 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда юртимизда кутиб олинди.

Литвадаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли тажрибали футзалчи Дилшод Раҳматов сайтимизга таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу Жаҳон чемпионатидан катта таассуротлар қолди, дея оламан. Тўғри мен учун бу биринчиси эмас. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда ҳам иштирок этгандим. Қайсидир маънода босим бўлганди. Литвадаги мусобақага жуда яхши тайёргарлик билан бордик. Испания, Португалияда кучли рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида ўйнадик. Ассоциация раҳбарлари бизга барча шароитларни яратиб беришди.  

Таркибимизда ажойиб ёш футзалчиларимиз бор. Турнир давомида барчасини кўзи ёниб турди. Улар билан бирга футзалимиз даражасини кўрсатиб бера олдик. Эрон билан ўйиндан сўнг Литвадаги автобус ҳайдовчилари ҳам бизни келиб табриклади. Бу бизга катта куч ва ишонч берди. Арзимаган меҳнатимизни шундай катта эътироф этишгани учун қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Орада футзалимиз бир қадам ортга чекинган бўлса, айни пайтда икки эмас, уч қадам олдинга қадам ташладик. Ҳозирги пайтга келиб шароитлар ўзгарди. Бу тушимизга ҳам кирмаганди. 

Жаҳон чемпионати мен учун сўнггисими ёки йўқми, билмайман. Аввало худо билади. Кучим етганича ўйнайман. Қолганини мураббийлар билан маслаҳатлашамиз",- дейди Дилшод Раҳматов.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика