UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"

Футзал терма жамоамиз Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Жахон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин, термамиз футзалчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқишни уддаладик. Шу билан бирга, Эрон термасига ҳам жахон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келяпмиз. Биз неча йиллардан мағлубиятга учраб келаётган бўлсак, ушбу натижалар учун эртага реванш олиш ниятидамиз. Ўзимизда иштиёқ жуда катта, чунки Таиландда ўтказилган ўйинда ҳам 7:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳам, ҳимояда хатолар бўлганди. Мураббийлар ўша ўйиндаги хатоларнинг такрорий вазиятларини бизга қўйиб беришди. Ўйлайманки, хатоларга иложи борича кам йўл қўйишимиз лозим. Эртанги ўйинга биз 100% эмас, 200% тайёрмиз деб айта оламан", -дейди Дилшод Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика