UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  0 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  4 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

Дилшод Раҳматов билан суҳбат: Колумбиядаги ЖЧ хотиралари, пандемиянинг фаолиятига таъсири ва яқинлашиб келаётган мундиал ҳақида Янгиликлар

Дилшод Раҳматов билан суҳбат: Колумбиядаги ЖЧ хотиралари, пандемиянинг фаолиятига таъсири ва яқинлашиб келаётган мундиал ҳақида

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов FIFA.com сайти журналистининг бир қанча саволларига жавоб бериб ўтди.

Мазкур интервью FIFA ва ЎФА медиаси ҳамкорлигида тайёрланди.

FIFA.com билан суҳбатлашишга рози бўлганингиз учун раҳмат. Футзал бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олганингиз билан табриклайман. Ўзбекистон ОФК томонидан жаҳон чемпионатида Осиё вакилларидан бири сифатида кўрсатилган. Шу ўринда айтинг-чи, Жаҳон чемпионатига қайтиш ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ассалому алайкум, барчага. Аввало Жаҳон чемпионати иштирокчиларига омад тилайман. Пандемия пайтида бу мусобақани ўтказилиши ҳам яхши албатта.

Саволга келадиган бўлсак, Ўзбекистон номидан 2-маротаба мундиалга келмоқдаман. Бу айнан менинг фаолиятимнинг энг пик нуқтаси. Мен болалигимдан ЖЧ да ўйнашни орзу қилардим. Илк марта 2016 йилда бу турнирда жамоам билан қатнашган бўлсам, буни 2-маротаба бўлмоқда. Албатта Ватаним шарафини ҳимоя қилиш имкони берилганидан хурсандман.

CОВИД-19 даврида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш борасида қандай қийинчиликлар ва муаммоларга дуч келдингиз?


— Менимча, бошқа терма жамоаларга қараганда кўпроқ меҳнат қилдик. Бизнинг асосий машғулотларимиз Баҳодир Аҳмедов бошчилигида Тошкентда ўтказилди. Ковиднинг асосан мусобақаларга таъсир ўтказди. Ўртоқлик учрашувларимиз қолдирилди. Кувайт ва Тайланддаги турнир кечиктирилди. Лекин жуда ҳам катта таъсир қилди, деб ҳам айтолмайман. Чунки биз амалдаги Жаҳон чемпионлари — Аргентина билан, шунингдек Африка чемпиони Марокаш, бундан ташқари Осиё чемпиони Эрон билан ҳам 2 марта ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Менимча, бу тажрибалар бизга ЖЧ пайти асқатади.

Орқага назар ташласак, сиз 2016 йилги футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдингиз ва 4 та гол уриб, жамоангиз футзал бўйича Жаҳон чемпионати Колумбия-2016 йўлланмасини қўлга киритишда ҳисса қўшдингиз. Айниқса, чорак финалда Ироқни 3: 0 ҳисобида мағлуб этилди. Бу юриш сиз ва жамоангиз учун қанчалик муҳим эди?

— 2016 йил менинг фаолиятимдаги энг яхши йил бўлган. Мен бунгача Ўзбекистон ва Хитой чемпиони бўлганман, бироқ катта мусобақа — ЖЧда иштирок этиш бу катта натижа эди. Ҳал қилувчи ўйинда бутун ўйингоҳ тўла одам эди, бундан ташқари бизни ТВ орқали бутун Ўзбекистон кўриб турганди. ЖЧ йўлланмасини бундай қўллаб-қувватлаш орқали қўлга киритганмиз. Бу жуда эсда қоларли вазият мен учун.

Ироққа қарши баҳс ҳалигача эсимда. Жамоам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда 2 та гол киритишга муваффақ бўлганман. Албатта бу нарсалар ёқимли. Менимча бу кунларни умуман унутмасам керак.

Ўша ўйинлар биз учун жуда муҳим эди. Чунки биз унгача ҳали ЖЧда иштирок этмагандик. Футзал 1996 йилда ташкил этилган бўлса-да, ўша пайтларда мундиалга чиқиш насиб қилавермаган. 2012 йилги Осиё чемпионатида ҳам финалда азалий рақибимиз Эронга ютқазиб қўйганмиз. Хуллас, бизда катта босим бор эди. Чунки биз тарихда биринчи марта ЖЧ га чиқишимиз мумкин эди. Бундай ғалабаларни эсдан чиқариб бўлмайди.

Ўзбекистон футзал бўйича биринчи жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан чиқа олмаганди, лекин мезбон Колумбия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйналган. Айтинг-чи, ўтган ЖЧ тажрибалари ҳақида нималарни эслайсиз? Сиз учун энг эсда қоларли лаҳза қайси эди?


— Колумбияда ўтказилган Жаҳон чемпионатини кечагидек эслайман. Айтганимдек, бу тарихий воқеа эди. ЖЧда оддий жамоани ўзи бўлмас экан. Масалан, биз биринчи ўйинда сал кучсиздек кўринган рақибимиз — Пана термасига 3:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Ўшанда биринчи ўйин бўлганлиги учун бизга тажриба етишмаган. кейинги ўйинда мезбон Колумбия билан 3:3 ҳисобини қайд этганмиз. 3-ўйинда эса Португалияга 5:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўша ўйинда рақибларимиз сафидаги Риcардинҳо барча нарсани ҳал қилганди, десам ҳам тўғри бўлади. Бизда тажриба етишмаган бўлса-да, рақибларимизга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилганмиз.

Яна бир бор ЖЧ да ўйнаш имконига эга бўлмоқдасиз. Шу ўринда нималарни ҳис қилмоқдасиз, ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз? Ўзбекистон бу сафар кейинги босқичига чиқиб, янги ютуқларга эриша оладими?


— Айтганимдек, бундай йирик мусобақаларда иштирок этиш ҳар бир футболчи учун катта бахт. Ўтган сафарги таркибдан Рустам Умаров ва мен қолдим (Даврон Чориев у пайти ёш эди). Мен ҳар битта ўйинга жиддий қараб, бутун кучимни ташайман. Ушбу ЖЧга ҳам жиддий қарамоқдаман. Бор куч-энергиямизни сарфлашни мақсад қилганмиз.




Сиз «Б» гуруҳида Гватемала, Миср ва Россия билан бир қатордан жой олдингиз. Гуруҳдаги рақибларингиз ҳақида қандай фикрдасиз ва бу гуруҳдан чиқиш имкониятингиз қандай?


— ЖЧда кучсиз жамоа бўлмайди. Учала рақибимиз уч хил жамоа. Гватамела биз учун янги жамоа, аввал улар билан ўйнаб кўрмаганмиз. Шундай бўлса-да, мураббийлар бизга уларнинг ўйинларини видеолар орқали кўрсатишди. Россияга келсак, улар билан аввал ўйнаганмиз, бизда керакли хулосалар бор. Миср билан эса Таиландда бўлган мусобақада тўқнаш келганмиз. Ўшанда уларни мағлуб қила олган бўлса-да, барибир ҳозир ЖЧда вазият умуман бошқача бўлади.

Биринчи мақсадимиз — гуруҳдан чиқиш. Шу сабаб биз натижага максимал ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистонда футзалнинг ҳолати қандай? Мамлакатингизда бу спортнинг келажагини қандай тасаввур қилмоқдасиз?


— Бизда футзал ҳолати яхши, бироқ бундан ҳам яхши бўлиши мумкин. Масалан, аввалги ЖЧ таркимиздан фарқли равишда бу сафарги таркибимиз асосан ёшлардан ташкил топган. Бу дегани — бизда ёшлар етишиб чиқмоқда, ўсиш бўлмоқда. Бошқа давлатлар билан солиштирганда бизнинг футзал анча яхши ривожланмоқда.

Пандемия ҳаётингиз ва ишингизга қанчалик таъсир кўрсатди? Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?


— Пандемия бизда асосан ўтган йили қаттиқ бўлди, уйдан чиқмадик. Барча машғулотларни уйдан қилишга тўғри келди. Доимий равишда машғулотлар қилиб юрган одамларга уйда қолиб кетиш жиддий таъсир қилар экан. Лекин руҳан чўкиб қолмаслик учун барча керакли чораларни амалга оширдик. Худога шукур, вазият ҳозир яхши.

ЖЧга чиққан кунимизданоқ ҳаракатни бошлаб юборганман. Ўтган сафарги мусобақада қилган хатоларни такрорламасликка интиламиз. Бор кучимизни шунга сарфлаймиз.

Бу мусобақага, айтганимдек, жиддий қарамоқдамиз. Аргентина, Венесуэла билан ўртоқлик ўйинлари, Таиланддаги мусобақа, шунингдек Испанияга қарши иккита ўртоқлик ўйинлари орқали ўйинимизни кучайтириб бормоқдамиз. Мақсадимиз жиддий.

Ҳозирги мураббий Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги таркиб ҳақида қандай фикрдасиз? Унинг бошқарувида жамоа қандай ўсишга эришди?


— Баҳодир ака Хосе Мария Мендес (аввалги мураббий) олдида кўп тажрибага эга бўлган. Унда қобилият ҳам етарли. Натижалар ҳам ҳаммасини айтиб турибди. Масалан, у 2014 йилдан бери терма жамоада бўлса, ўша йилда Осиё чемпионатида 3-ўринни олдик, 2016 йилда 2-ўринни олдик. 2017 йили Ашхободда 2-ўринни қўлга киритдик.

10 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргининг фарқи бор. Баҳодир ака ўзидаги шижоатни болалар етказиб бера оляпти. Мураббий ва футзалчилар орасида яхши муносабат сақланган. Бу эса мана шу олдимизда турган мусобақада ҳам керакли натижага ҳисса қўшади деб ўйлайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика