UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  13 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   39 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали"

Бу йил "Пахтакор-2" бошқарув постида меҳнат қилаётган Дилшод Нуралиев таркибни асосан 1995 йил ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида шакллантирди.
Бу жамоа чемпионатнинг дастлабки икки турида "Косонсой" ва "Хотира-79"га имкониятни бой берган бўлсада кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Шу боис ортда қолган ўйинлар ҳақида Нуралиев билан суҳбатлашдик.

- Ўтказган икки ўйинимизга тўхталишдан олдин шуни айтиб ўтишим керакки, бу йил биринчи лигада энг ёш жамоа айнан "Пахтакор-2"дир. Мақсадимиз асосий жамоага ўйинчиларни тайёрлаб етказиб бериш. Шу боис бу йил натижадан ҳам кўра кўпроқ академиямиз тарбияланувчиларини катта футболга тайёрлаб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

- Албатта ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитлар билан биринчи лигада иштирок этиш қийин. Чунки бу ердаги жамоалар сафида олий лигага ўта олмаган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор. Гарчи шундай бўлсада биз бундан ортиқча ташвиш чекмаймиз. Сабаби ёшларни биринчи лигада пишитиб борамиз. Бу фойдали. Жамоамизнинг ўз ўйин услуби бор. Шунга монанд ўйин ташкил этишни ё'лга қўймоқдамиз. Ортда қолган баҳсларда шогирдларим ёмон таассурот қолдирмади.

- Чемпионатнинг илк турини "Косонсой"га қарши ўтказдик. Бу учрашувга турли сабабларга кўра ўзимиз хоҳлаган оптимал таркибни олиб бора олмадик.

- Тақвимга кўра кейинги ўйинни ҳам Наманганда ўтказдик. "Хотира-79" билан ҳам ўйин қийин бўлишини билардик. Шуни инобатга олиб таркибни кучайтиришга эътибор қаратдик. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш шогирдларимга ҳам қувонч бағишлади деб ўйлайман. Шу куни рақибга ҳам осон бўлмади. Натижа кўрсата олмаган бўлсакда ўйиндан кўнглим тўлди.

- Шу ўйинлардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, йигитларимизда турдан-турга ўсиш кўзга ташланмоқда.

- Ушбу босқичда имкон қадар юқори саккизталикдан жой олишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика