UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  0 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  90

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган” Янгиликлар

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган”

22 ноябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!” хайрия акцияси тадбирида Дилшон Мавлонов ҳам иштирок этди.
Яхши биласиз, Дилшод Мавлонов ўз вақтида “Насаф” шарафини ҳимоя қилганди. Тадбир якунида жиззахлик собиқ футболчидан ҳам интервью олдик.

-   Дилшод ака, хайрия тадбири қандай ўтди?
-   Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Хайрия акцияси тадбири яхши ташкил қилинди, мухлислар ҳам кўп келди. Камолиддин Кенжаевнинг ўзи ҳам келди ва у ҳам миннатдор бўлиб кетди. Анчадан бери собиқ жамоадошлар бирга йиғилмагандик, шу баҳонада кўпчилик билан кўришиб, дийдорлашиб олдик.

-   Афтидан ўйин ҳам ёқди, тўғрими?
-   Ҳа, албатта. Ҳозир олий лигада тўп тепаётган футболчиларга қарши ўйнадик ва ўйлайманки, шоу-учрашув кўпчиликка ёқди. Албатта, футболчилар бизга қараганда анча ёш ва тезкор, шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
 
-   Камолиддин Кеннжаев ҳақида нима дея оласиз?
-   Камолиддин худди ўзимнинг укамдек бўлиб қолган. “Насаф”га келганида ёшгина йигитча эди, аммо ўз ўйини орқали тезда мухлислар эътиборига тушди. Натижада терма жамоага ҳам таклиф этилганди. Лекин пешонада ёзилгани шу экан, ўша машъум автофалокат сабаб ногирон бўлиб қолди. Шунга қарамай, уни эслаб мана шундай тадбир ташкил қилиб берганлариз учун сизларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Агар ҳар йили мана шундай тадбир ўтказиб турилса, вақт топиб келишга доим тайёрман.

-   Бугунги кунда нима иш билан машғулсиз?
-   Жиззахдаги футбол мактабида ёш футболчиларни шуғуллантиряпман. Мураббийлик соҳасини бу йил энди бошладим. Футболда бирданига мураббий бўлиб ишлаш қийин. Шу боис секин-аста бошлаяпман. Маълум муддат футболдан четда эдим, лекин барибир ўзимнинг севган ишимга қайтдим.
 
-   2003 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалидаги голни эслаб турасизми?
-   Албатта. Бугун йиғилганимиздан фойдаланиб, ўша кунларни ҳам ёдга олдик. Яхши биласиз, финалда тўп киритиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Гарчи ўша ўйинда “Пахтакор”га ютқазган бўлсак-да, учрашув яхши ўтганди ва урган голимни ҳамон эслаб тураман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика