UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Дилшод Ирсалиев: “Уч йил умуман тўп тепа олмаганман” I қисм Янгиликлар

Дилшод Ирсалиев: “Уч йил умуман тўп тепа олмаганман” I қисм

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ишонган футболчиларидан бири, бу Дилшод Ирсалиев бўлади. Жорий йилдан бошлаб “СA” сайтида кичик футболга алоҳида эътибор қаратиладиган бўлди.
Бу борада ЎФА билан ҳамкорлик ўрнатдик ва энди сайтимизда футзал мунтазам ёритиб борилади. Катта футболда бўлгани каби, футзалчи ва мураббийлар билан қатор суҳбатлар ўтказамиз. Куни кеча сайтимиз меҳмони бўлган Дилшод ирсалиев футзалга қачон ва қандай кирди? Бу ҳаммангиз учун қизиқ бўлса керак.

“Сағбоннинг орқа тарафида “Намла” деган мини футбол зали бўлар эди. Биз ҳаваскор сифатида мини футбол ўйнаб юрардик. 2003 йиллар эди. Баъзан “Ардус” аъзолари Аҳад Юсупов, Артур Юнусов ва Жамолиддин Шариповлар каби футзалчилар биз билан бирга ўйнаб турардилар. Бир сафар “Ардус” янги ўйинчиларни жамоага қабул қилиш учун кўрик ўтказаётганлигини айтиб, мени ҳам синаб кўришга таклиф қилишди. Бир ой давом этган кўрикдан сўнг “Ардус”га қабул қилиндим. Шу тариқа 2007 йилдан мини футболдаги фаолиятимни бошлаб юбордим. 2008 йилда эса терма жамоага чақиришди”, - дейди Ирсалиев.





-  Унга қадар катта футболда бирор-бир мактабда шуғулланганмисиз?
-  Республика Олимпия захиралари спорт коллежида Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев ва Олим Навкаровлар билан бир гуруҳда ўқиганман. Ҳозир улар катта футболда ўз фаолиятларини давом эттириб келишмоқда. Мен 1983 йиллар гуруҳида энг кичиги эдим, шунга қарамасдан барча нормативларни топширганман ва коллежга кирганман.

-  Қачон ва нима сабабдан катта футболни тарк этгансиз?

-  РОЗСКга 1996 йилда кирган бўлсам, 2 йилдан кейин БЎСМ-2 жамоасига бориб 2-лигада ўйнашни бошлаганман. Афсуски, бир йил ҳам ўйнамасдан ошқозонимни операция қилдирганман. 1999 йил жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Бир ҳафтада 2 маротаба, 2 ой ўтиб яна бир бор операция қилишди. Ўшанда шифокорлар ота-онамга яхши ҳам ўғлингиз спортчи экан, акс ҳолда организми бир ҳафтада икки марта наркозни кўтара олмаслиги мумкин эди дейишган эди.
Жарроҳлик амалиётидан кейин 3 йил умуман футбол ўйнамадим. Ҳаттоки маҳаллада ҳам боллар билан тўп тепмаганман. Каттагина танаффусдан сўнг секин-аста яна футбол билан шуғуллана бошладим. Ёшликдан футбол ўйнаб юрган одам, барии-бир усиз яшай олмас экан. Бутун вужудим футбол ўйнашга интиларди, шифокор билан маслаҳатлашганимда яна футбол ўйнайверишим мумкинлигини айтди.
Узоқ вақт умуман ўйнамаганим учун профессионал футболни ҳатто ҳаёл ҳам қилмадим. Ҳаваскор сифатида турли турнирларда қатнашиб юрдим. Мана шундай ҳаваскорлар турнирларидаги ўйинлар орқали спорт формамни тиклаб олдим, орада 2-лигада ҳам ўйнаб кўрдим. Кейин “Ардус”га кўрикдан ўтишга келиб, футзалдаги профессионал фаолиятимни бошлаганман.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда футзал терма жамоаси ўртасидаги ўйинда Вадим Абрамов Жаҳонгир Усмоновдан агар миллий термага берса, Дилшод Ирсалиевни бош жамоамизда ўртада ўйнатишини айтганида, Жаҳонгир ака, “йўқ, у кетса футзал термасида ким ўйнайди?”, деб жавоб берган.

-  Ёшликда катта футбол билан шуғуллангансиз. Катта ва мини футболнинг техникаси тамомила бошқа-бошқа, бу сизга мини футболдаги фаолиятингизда қийинчилик туғдирмаганми?
- Менга қийинчилик туғдирмаган. Чунки, жароҳатдан қутулганимдан кейин асосан мини футбол ўйнаганман. Ҳатто, талабалар ўртасидаги мусобақаларда Архитектура ва қурилиш институти жамоасига ҳам ўйнаганман.

-  Авваллари кўпчилик футзалга ҳаваскор кўз билан қарар эди, ҳозир эса футзал профессионал тарзда юритиб келинмоқда. Футзал бўйича миллий чемпионатимиз бор. Осиё чемпионати ва Осиё чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиб келяпмиз. Асосий мақсад эса ЖЧ. Лекин ёшларнинг футзалга бориши етарлича эмас. Биргина “Ардус” терма жамоа манфаатини ўйлаб ёш ўйинчиларни тарбиялаб, тажриба тўплаганидан сўнг бошқа жамоаларга сотиб, кейин яна янги ёшларни чиқармоқда. Агар “Ардус” шу йўлдан юрмаса, футзалимиз 2-3 йилдан кейин охирги манзилига етиб келиши мумкин. Сиз бунга қандай қарайсиз?
- Қозоғистонда ҳар бир жамоанинг заявкасида иккита ёш ўйинчи бўлиши шарт. Энди ҳисоблаб кўрадиган бўлсак, ҳар бир жамоада иккитадан ёш ўйинчи бўлса, 10та жамоада 20 нафар ёш ўйинчи бор дегани. Шуни ўзи ҳам катта фойда. Кейинги йил яна янги ёшларни топиш керак бўлади. Шунинг учун у ерда ҳозирги авлодни ўрнини эгаллай оладиган ёшлар бор. Нима учун бизда шундай қилмаслик керак? Қилса бўлади-ку!

- Қозоғистондаги жамоаларнинг футзал мактаблари борми?
- Аниқ биладиганим “Қайрат” ва “Тулпар”да махсус футзал мактаблари бор. Қолган жамоалар эса кўпинча катта футболдан ўйинчиларни олишади.

Давоми бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика