UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  5 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  128 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика