Диего Симеоне: «Умид қиламанки, Гризманн хурсанд ва «Атлетико»да қолади»
17 май 2018 08:02
Янгиликлар
Диего Симеоне: «Умид қиламанки, Гризманн хурсанд ва «Атлетико»да қолади»
«Атлетико» устози Диего Симеоне Европа лигаси финалида «Марсель»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.
«Йилдан йилга бу футболчилар кучайиб боришмоқда. Биз икки бор ЕЧЛ финалида ўйнагандик. Бугунги ғалаба бизни янада кучли бўлганимизни кўрсатди.
Охирги 8-10 йил «Атлетико» учун ажойиб ўтди. Дастлаб биз керакли футболчиларни топдик ва катта қилдик. Мен ёлғизликни ҳис қилдим (дисквалификация туфайли Симеоне захирада ўтира олмади), жуда хафа эдим. Иккинчи таймда ажойиб ўйнадик.
Умид қиламанки, Гризманн хурсанд ва «Атлетико»да қолади. У кетадми? Бу савол менга эмас футболчига. Торреснинг орзуси амалга ошди. «Ванда Метрополитано»да якшанба куни ҳақиқий байрам бўлишига ишончим комил», – дейди Симеоне.
Фикрлар