Диего Симеоне рақиб ҳужуми пайти майдонга иккинчи тўпни ташлаб юборди
24 апр 2016 12:45
Янгиликлар
Диего Симеоне рақиб ҳужуми пайти майдонга иккинчи тўпни ташлаб юборди
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне яна бир бор ўз жамоасининг ғалабаси учун қўлидан келган барча ишни бажаришини кўрсатиб берди.
Мутахассис "Малага"га қарши баҳснинг рақиб ҳужумга ўтганг пайтида қўлида турган иккинчи тўпни майдонга ташлади ва ҳужумни бузишга уриниб кўрди. Ҳужум голсиз якунланганидан сўнг ҳакам Диего Симеонени захира ўриндиғидан четлатди. Аммо мураббий бу ишни қилмаганини айтди. Агар Симеоне тўпни майдонга улоқтирган бўлса, у 3000 минг евро миқдорида жарима тўлайди ва бир учрашувни ўтказиб юборади.
TAS-IX эмас
Видеони кўчириб олиш учун Телеграмдаги расмий каналимизга обуна бўлинг.
Фикрлар