
Бизни яна иккита кучли рақиб кутиб турибди. Биз уларга қарши ўйинда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ. "Валенсия" устидан қозонилган ғалаба жуда муҳим саналади. Бугун биз яхши ўйнадик ва майдонда жангчилардек курашдик. Рақиб ҳам кутганимдек яхши ўйнади. Дастлабки 30 дақиқа биз учун қийин кечди. "Атлетико" билан жуда кўп нарсаларни бошдан кечирдик. Мағлубиятлар, омадсизликлар ва шунга ўхшаш ҳолатларни. Ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин ва муҳим.