Диего Симеоне: «Байер»ни янада йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди»

Narzulla Saydullayev
22 фев 2017, 09:32
«Атлетико» устози Диего Симеоне «Байер»га қарши ўйиндан сўнг (4:2) ўз фикрларини билдирди.

«Сафарда ўйнасанг ўз кучингга ишончни йўқотмаслик керак. Биз янада йирикроқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди, аммо «Байер» посбони иккита ажойиб сэйв қилди. Гамейро клуб сафидаги энг яхши ўйинини ўтказди. Гризманн ҳам яхши ўйнади. Мадридга юзимда кулгу билан қайтаман.

Леверкузенликларда сафарда йўқотадиган нарсаси бўлмайди. Шу боис эҳтиёт бўлиш керак. Бугунги натижадан қониқдим», – дейди Симеоне.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›