UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Диего Симеоне: "Бавария" билан ўйинда вазиятни ўз фойдамизга ўзгартирамиз" Янгиликлар

Диего Симеоне: "Бавария" билан ўйинда вазиятни ўз фойдамизга ўзгартирамиз"

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг ЕЧЛ 4-тури доирасида “Локомотив” билан ўйин (0:0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бугун "Атлетико" жуда ҳам асабий кўринди?
– ЕЧЛ биз учун муҳим мусобақа ва биз унда ғолиб чиқиш ҳақида орзу қиламиз. Лекин ҳозирча чемпионликка муносиб ҳаракат қила олмаётганимизни тушуниб турибмиз.

Охирги икки учрашувда биз ғалаба учун қўлимиздан келганини қилдик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Ўтган ўйинда ("Локомотив" билан 1:1) биз кескинроқ ҳаракат қилгандик, бугун ўшандай тажовузкорлик етишмади.

Дастлабки 20 дақиқада ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлгандик. Уларнинг дарвозабони (Гильерме – championat.asia таҳририяти) астойдил меҳнат қилди. Ундан уёғига вақт бизнинг зараримизга ишлашни бошлади – рақиб "ёпилиб" олди ва биз олдинда вазият яратишга қийналдик. Биз гол урдик, лекин афсус, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

Кейинги учрашув – уйда "Бавария"га қарши. Бу биз учун ўз ўрниимизни эгаллаш учун қулай имконият, лекин бунинг учун биз астойдил меҳнат қилишимиз зарур, – деди Диего Симеоне.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика