Диего Косты жароҳат туфайли Испания термасида дебют қила олмайди

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2013, 08:48
«Атлетико» ҳужумчиси Диего Косты жароҳат туфайли Испания термасининг Экваториал Гвинея ва ЖАРга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок эта олмайди.
25 ёши футболчи ўнг сонидан жароҳат олган, деб хабар бермоқда Мадрид клуби расмий сайти.

Футболчи «Атлетико» - «Вильярреал» учрашувида (1:1) жароҳат олган ва 82-дақиқада алмаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда туғилган Диего Коста биринчи марта Испания термасига чақирув олганди, аммо унинг Висенте Дель Боске жамоасидаги дебюти ортда сурилади.

Костанинг ўрнига Испания термасига «Ювентус» ҳужумчиси Фернандо Льоренте таклиф қилинди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru