

33 ёшли ҳужумчига "Кадис" ва "Эльче" қизиқиш билдирмоқда, улар январь ойида футболчини трансфер қилиш бўйича таклиф билан чиқишга тайёр.
Коста 2021 йилнинг августидан бери Бразилия клубида ўйнамоқда ва у ерда чемпионатда зафар қучди ҳамда мамлакат кубогини ютишга улгурди.
Форварднинг "Атлетико Минейро" билан келишуви 2022 йилнинг декабригача мўлжалланган.



