Диего Коста Туркияга кетиши мумкин

Tolibjon Qosimov
7 сен 2017, 20:57
"Football London" маълумотига кўра, "Челси" клубининг испаниялик ҳужумчиси Диего Коста Лондонга келди ва у "кўклар"нинг ўринбосарлари билан машғулот ўтказмоқда ва у ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.

Футболчига Туркиянинг "Бешиктош" клуби қизиқмоқда. Турклар Костани қишки трансферлар ойнасигача ижарага олишга тайёрлар.

Шундан сўнг футболчи янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқи олиб ташланадиган Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтади. Эслатиб ўтамиз, Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрда ёпилади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›