Диего Коста: "Провокациялар — ишимнинг бир қисми"

Aziz Tukhtamuradov
24 авг 2015, 20:55
«Челси» футболчиси Диего Коста майдонда қиладиган барча ҳаракатлари унинг ўз услуби эканлигини айтиб ўтди.

"Мен ҳимоячиларга қарши, ҳимоячилар эса менга қарши ўйнашади. Биз баҳслашамиз. Лекин, майдонда нима бўлган бўлса, ўша ернинг ўзида қолади. Ўйиндан сўнг ҳимоячининг қўлини сиқиб қўяман. Иш тугади, мен ўз уйимга, у ҳам ўз уйига кетади. Биз барчамиз дўстмиз. Барчаси жойида. Мана мен футболни қандай кўраман. Футболни мана шундай ўйнайман. Ўзгармоқчи ҳам эмасман. Футбол - яккакурашга бой спорт тури", - дейди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru