Диего Коста: "Моуриньо ва Дел Боскелар мен сабабли жанжаллашиб қоладилар деб ўйламайман"
Aziz Tukhtamuradov
1 окт 2014, 18:49
"Челси" ҳужумчиси Диего Коста жароҳатидан қутилди. Шу сабабли клубдаги ва терма жамоадаги мураббийларининг муносабатлари ёмонлашишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.
"Моуриньо ва Дел Боскелар мен сабабли жанжаллашиб қоладилар деб ўйламайман. Аҳир мен "Челси" сафида тўлиқ майдонга тушдим. Тушунарлики, соппа-соғман. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Шу сабабли, барчаси энди мураббийнинг қарорига боғлиқ", - дейди Коста.