

Футболчи бу ҳақда Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувидан (2:0) сўнг айтиб ўтди.
"Агар "Реал" ёки "Барселона"да ўйнаганимда, мени яхши ўйнади деб мақтаган бўлишарди. Терма жамоада омадсиз ўйинларим бўлди. Гол урмаганимга қарамасдан, ҳақиқатни айтиш лозим. Аммо мен испаниялик эмасманку... Испания терма жамоасида ҳали гол ураман. ОАВ кўп жабҳада ҳақ, ёлғон гапирмайман. Миллий жамоага кўникиб кета олмадим. Аммо яхши ўйнашни бошласам, буни ҳам эсдан чиқаришмасин" - дейди Коста.



