Диего Годин Ла Лигага қайтиши мумкин

Alisher
13 апр 2020, 12:00
"Интер" ҳимоячиси Диего Годин мавсум сўнггида Италия клубини тарк этиши мумкин.

Уругвайлик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Валенсия" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, Уругвай терма жамоаси сардори олдин ўзи ўйнаган "Атлетико"дан ташқари бошқа испан клубларига ўтишни хоҳламаяпти.

Футболчининг "Интер" клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Годин жорий мавсум А Серияда 16та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport