Диего Годин ҳам Италияга кўчиб ўтиши мумкин
23 ноя 2018 14:54
Янгиликлар
Диего Годин ҳам Италияга кўчиб ўтиши мумкин
«Атлетико» ҳимоячиси Диего Годин ёзда «Милан»га ўтишга яқин.
Corriere dello Sera хабарига кўра, 32 ёшли уругвайлик мадридликлар билан шартнома муддатини узайтириш ниятида эмас. Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ҳамда Диего ўртасидаги келишув мавсум охирига қадар давом этади.
Годин ва "Атлетико" раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани бор гап ва футболчи ўзига яна бор йўғи 1 йиллик шартнома таклиф этилганидан норози. Уругвайлик кўпроғини кутганди.
Ҳимоячи хизматларига асосий даъвогар сифатида Италиянинг "Милан" клуби кўрилмоқда. Клуб техник директори Леонардо яқин вақтлар ичида футболчи ва агенти билан музокара бошлаши кутилмоқда.
Ўтган ёз Годин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди, лекин "Атлетико" футболчисини сотишни истамаганди.