

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 27 ёшли аргентиналик футболчи сентябрь ойи сўнгига қадар клуб раҳбарияти билан якуний учрашувни ўтказади ва шартномага имзо чекади.
Битим 2025 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.
Дибала "Ювентус"да 2015 йилдан бери ўйнайди. Ҳужумчи жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



