Дибала жароҳати туфайли 2021 йилда бошқа ўйнамайди
13 дек 2021 22:31
Янгиликлар
Дибала жароҳати туфайли 2021 йилда бошқа ўйнамайди
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Венеция"га қарши ўйинда 12-дақиқада майдонни тарк этди ҳамда орттириб олган жароҳати туфайли бу йил майдонга туша олмайди.
Клуб шифокорлари пухта текширувдан сўнг ҳужумчи 2022 йилнинг январигача тузалмайди деган хулосага келишди.
2021 йилда "Ювентус" А Серияда "Болонья" ва "Кальяри"га қарши майдонга тушади. Дибала 12 январь куни "Интер"га қарши ўтказиладиган Италия Суперкубогида иштирок этиш-этмаслиги кейинроқ маълум қилинади.
Аргентиналик футболчи жорий мавсумда 17 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар