Ди Мария: "ПСЖда қолиб, фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман"

Sherzod Nurmatov
5 дек 2021, 21:43
Аргентиналик ҳужумчи ўз режалари билан ўртоқлашди.

"ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини Париж клубида якунламоқчи эканлигини тан олди. Бироқ агар у Франция пойтахтини тарк этишга мажбур бўлса, ватанига қайтишни хоҳлашини таъкидлади.

"Мен ПСЖда қолиб, фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман, чунки мен ҳам оилам каби клубда ва ушбу шаҳарда жуда бахтлиман. Болалар ҳамма нарсадан мамнун, уларга мактаб ёқади.

Агар ПСЖни тарк этишим керак бўлса, Аргентинага қайтишни истардим. Кейин эса фаолиятимни “Росарио Сентраль"да якунлаган бўлардим", – деди Ди Мария.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get French Football News