

"Оғир дамлар ўтяпти. Ҳеч нима қилмасликка ва уйда қолишга ҳаракат қиляпмиз. Ўзимизни, болаларимизни касаллантиришни истамаймиз. Камдан кам ҳолатда дўконга чиқаман. Барча бир-бирига қаттиқ ҳурматда. Рафиқам бир марта кўчага чиқди ва кирганидан кейин кийимларини алмаштириб ташлади. Барча қўрқяпти. Ўзимиз гувоҳ бўлиб турган ҳолат бизни қўрқитяпти", - деди Ди Мария.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати ҳам номаълум муддатга қолдирилган.



